Тошкент шаҳридаги Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институти раҳбарияти, ишчи-ходимлари ва талаба-ёшлари хам бугун мамлакатимизда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида ўз сайлаш ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда фаоллик ва кўтаринки кайфият билан иштирок этишмоқда. Институт ижрочи директори Азизбек Баходиров ҳам Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги Инха университети биносида жойлашган 43-сайлов участкасида овоз бериш жараёнида иштирок этди.